Тожикистон президенти армияни тайёр туришга чақирди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Хатлондаги Фахробод полигонига ташрифи чоғида армияни юқори даражадаги шайликда бўлишга чақирди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Президентнинг сўзларига кўра, бугунги кунда минтақа ва дунёни қамраб олган «турбулент ҳарбий-сиёсий вазият», тобора кенгайиб бораётган замонавий хавф ва таҳдидлар кўлами ҳарбийлардан алоҳида диққатни жамлашни талаб қилмоқда.

Раҳмон тожик десантчилари янги давлатчиликнинг «ишончли қалқони» эканини таъкидлаб, кўплаб иқтисодий ва молиявий муаммоларга қарамасдан, давлат армияни зарур шарт-шароитлар билан таъминлаш учун барча чоралар кўрганини айтган.

У, шунингдек, ноқонуний қуролли гуруҳларга қарши кураш ва конституциявий тузумни ҳимоя қилиш жараёнида ҳаво-десант қўшинларининг ўнлаб офицер ва аскарлари ҳалок бўлганини эслатган.

«Бугун фахр билан айтишимиз мумкинки, Тожикистон десантчилари давлат ва халқ олдидаги касбий миссиясини, фарзандлик бурчини садоқат ва ғурур билан бажармоқда», — дея хулоса қилган у.

Аввалроқ Тожикистон президенти дунё учун хавф солаётган асосий таҳдидни айтганди. Шунингдек, Эмомали Раҳмон аҳолини икки йиллик озиқ-овқат ғамлашга чақирган.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди