«Толибон» расмийси Тожикистон бир ҳафтада босиб олинишидан огоҳлантирди

«Толибон»нинг 217-армия корпуси қўмондони ўринбосари мулла Муҳаммад Хамза ҳаракат аскарлари Тожикистонни бир ҳафта ичида босиб олишга қодирлигини айтди. Бу ҳақда Тахор вилоятидаги маҳаллий манбаларга таяниб, «Hasht e Subh Daily» хабар берди.

Фото: «Hasht e Subh Daily»

Мазкур баёнот Тахарга ташриф буюрган марказий «Толибон» ҳукумати вазирларидан бири иштирокида эълон қилинган. Қўмондон ўринбосари Душанбени агар Тожикистон Афғонистоннинг ички ишларига аралашишни тўхтатмаса ва Россия Тожикистоннинг орқасида турмаса, «Толибон» бир ҳафта ичида бу давлатни эгаллаб олиши ҳақида огоҳлантирган.

Таъкидланишича, «Толибон»нинг пуштун қўмондони Муҳаммад Хамза Афғонистон собиқ ҳукуматида Тахар вилоятининг қулашида муҳим рол ўйнаган.

Аввалроқ Аҳмад Масъуд ва «Толибон» Тожикистонга бориши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Афғонистондан Тожикистонга олиб ўтилган авиатехника ҳудудда қолдирилиши мумкинлиги маълум қилинган.

Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради