Тошкентда 14 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилган ўқитувчи ва унинг дўстлари муддатидан олдин озодликка чиқди

Тошкентда 14 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилган жисмоний тарбия ўқитувчиси ва унинг дўстлари қамоқдан чиқди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котибига таяниб, Telegram’даги «Nemolchi.uz» лойиҳаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ноябрида Тошкент шаҳри Миробод туманида 8-синф ўқувчиси билан жинсий алоқа қилгани жисмоний тарбия ўқитувчиси ва унинг дўстларига оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқилганди. Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, аввал мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган А.Х. Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди. Шунингдек, Б.Г. ва М.М. ҳам айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.

Маълумотларга кўра, Жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2022 йил 7 майдаги ажрмига кўра, фуқаро А.Х.нинг ўталмай қолган 2 йил 11 ой 27 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят кодексининг 74-моддасига (жазони енгилроғи билан алмаштириш) асосан шу муддатга ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.

Унинг 29 ва 28 ёшли дўстларига тайинланган жазо эса Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг 12 майдаги ажримига мувофиқ ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.

«Судланганлардан бири айни дамда тиббиёт марказида регистратор бўлиб ишламоқда, марказда, хусусан, болаларга ҳам тиббий хизмат кўрсатилади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентда талаба қизни зўрлаганликда айбланган «замдекан»га суд ҳукми ўқилгани, Қозоғистонда ўзбекистонлик аёл қулликда ушлангани ва 12 ёшидан номусига тегилгани, Қашқадарёда 15 ёшли қизни 4 йигит зўрлагани, Самарқандда вояга етмаган шахсни зўрлагани учун қамалган йигитнинг онаси ИИБ ходимлари устидан шикоят қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Жамият15:02 | 13.8.22
Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади