Тошкентда прокуратура ходимлари мактаб формасини мажбурий олиш бўйича тилхат ёздиргани тасдиқланмади

Бош прокуратура Тошкент шаҳрида прокуратура ходимлари мактаб формасини мажбурий сотиб олиш бўйича тилхат ёздиргани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдириди.

Фото: «Bugun.uz»

Twitter ижтимоий тармоғида 1 август куни «Vatanparvar» никли фойдаланувчи томонидан эълон қилинган скриншотда ота-оналарга мурожаат акс этган. Унда прокуратура барча 100 фоиз форма сотиб олиши шартлиги ҳақида тилхат олиб кетгани ёзилган.

Скриншот: Twitter

Идоранинг қайд этишича, ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари амалга оширилган.

Ўрганишда, Чилонзор туманидаги мактабларнинг бирида форма сотиб олиш бўйича прокуратура органлари томонидан ҳеч қандай тавсия берилмагани ва тилхат олинмагани, аслида бу мактаб директорининг шахсий ташаббуси экани, бироқ бу жараёнга ёлғондан прокуратурани аралаштиргани аниқланган.

«Келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслик ҳақида мактаб директори расман огоҳлантирилди», — дейилади муносабатда.

Аввалроқ халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов 2022 йил сентябрь ойидан янги ўқув йилида ота-оналар учун ягона формани харид қилишга мажбурий талаб қўйилмайслиги ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмаслигини айтганди.

Таъкидлаш керакки, давлат мактаблари ўқувчилари учун ягона мактаб формаси шакллари Ҳукуматнинг 2015 йил 15 августдаги 666-сонли қарори билан тасдиқланган.

Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Жаҳон22:12 | 17.8.22
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео