Тошкентда «участкавой» қизнинг номусига теккани айтилди

Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси Юнусобод туман ИИБ ходими, профилактика инспектори О.Х. қашқадарёлик 20 ёшли қизнинг номусига теккани айтилганди. Пойтахт ИИБ ахборот хизмати бу ёлғон ахборот эканини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Номуси топталганини айтаётган қизнинг маълумот беришича, 2021 йилнинг август ойида ижарада бирга яшовчи қизлар уйда йўқ бўлган пайтда таниши, профилактика инспектори унинг ёнига келган.

Профилактика инспектори эса мурожаатчи қиз гапини рад этган. Унинг қўшимча қилишича, қизнинг дунёга келтириши кутилаётган фарзанди унга бегона.

ИИББ хабарига кўра, текширув якуни бўйича ҳолат тасдиқланмаганлиги ва О.Х.нинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмагани сабабли жиноят иши қўзғатиш рад этилган.

Аввалроқ Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган, бир неча эркак ўқувчи қизнинг номусига теккани айтилган хабар юзасидан расмий муносабат билдирганди.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди