Хитой Тайван билан бирлашиш жараёнини якунлашини маълум қилди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Тайван билан бирлашиш жараёнини якунлашини маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида баёнот берилди.

Фото: «Reuters»

Хитот ТИВ раҳбари Ван И АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифига жавобан шундай баёнот берган.

«Хитой ҳукумати ва халқининг Тайван масаласидаги позицияси изчил. Давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий ҳимоя қилиш 1,4 миллиард хитойлик халқнинг букилмас иродаси, Ватанни тўлиқ бирлаштириш эса бутун хитойликларнинг умумий орзуси ва муқаддас бурчидир», дейилган мурожаатда.

Ван Ининг таъкидлашича, АҚШ Хитойни бирлаштиришнинг буюк ишига тўсқинлик қилиш ўйламаслиги керак. Шунингдек, у Пекин бу жараённи якунлаш ва давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўриш ниятида эканини айтган.

«Бундан келиб чиқадиган барча оқибатлар учун жавобгарлик тўлиқ АҚШ ва ‘Тайван мустақиллиги’ сепаратистик кучлар томонида бўлади», — дея қўшимча қилган Хитой дипломати.

Аввалроқ Буюк Британия делегацияси Тайванга ташриф буюриши маълум қилинганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди