Хитой Тайванга келадиган Британия делегациясини огоҳлантирди

АҚШ ортидан Буюк Британия делегацияси ҳам Тайванга ташриф буюриши ҳақида хабар берилганди. Хитой мазкур ташриф юзасидан британиялик расмийларни огоҳлантирди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Хитойнинг Британиядаги элчиси сиёсатчиларни «АҚШ оҳангида рақсга тушмасликка» чақирган ва парламент аъзолари Тайванга келса, «оғир оқибатлар»га дуч келишини айтган. Лондондаги матбуот анжуманида сўзга чиққан Хитой элчиси Чжэн Цзэгуан Британия ҳукуматига 1972 йилда икки давлат ўртасида имзоланган муштарак билдиришномани эслатган.

«Бу Хитойнинг ички ишларига аралашишдир ва муқаррар равишда Хитой-Британия муносабатлари учун жиддий оқибатларга олиб келади. Биз Тайван масаласининг нозиклигини инобатга олишга ва АҚШга эргашмасликка чақирамиз. Олов билан ўйнашган ўзини куйдиради», — деган Чжэн Цзэгуан.

,АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг оролга ташрифи туфайли Хитой билан Ғарб муносабатлари ёмонлашган. Чунки Хитой томони бунга норозилик билдирган ва ҳарбий машғулотлар ўтказишни бошлаган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди