АҚШ Швеция ва Финляндиянинг NATO’га қўшилишини маъқуллади

АҚШ Сенати Швеция ва Финляндиянинг NATO’га қўшилишини маъқуллади, деб хабар беради Медуза.

Фото: Beforitsnews

Ратификация учун камида 67 та овоз талаб этилган бўлса, 100 нафар сенаторнинг 95 нафари уни маъқуллаган, фақат бир нафар сенатор қарши овоз берган.

АҚШ томонидан расмий ратификация жараёни президент Жо Байден тегишли ҳужжатларни имзолаганидан сўнг якунланади. Байден Сенатдаги мазкур овоз бериш жараёнларини олқишлаб, уни «тарихий» деб таърифлаган.

Финляндия ва Швеция Россиянинг Украинага босқинидан кейин NATO’га қўшилиш бўйича ариза берганди. Иккала давлат альянснинг барча аъзолари маъқуллаганидан кейингина NATO аъзосига айлана олади. Бу борадаги тегишли ҳужжатларни ҳозирда 30 та давлатнинг 22 таси ратификация қилган.

Даставвал Финляндия ва Швециянинг NATO’га қўшилишига Туркия қарши чиққанди. У ушбу давлатларни курд сепаратчиларини қўллаб-қувватлашда айблаган. Охир-оқибат томонлар келишувга эришган ва Анқара ўз эътирозларини олиб ташлаган.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин бу икки давлатнинг альянсга аъзолиги хавф туғдирмаслиги, бироқ NATO базаларининг у ерда жойлаштирилиши қаттиқ қаршиликка дуч келишини айтганди. Финляндияда шаҳар мери эса мамлакатда хавфсизлик учун NATO базасини қуришни таклиф қилган. Россия давлат Думаси спикери бунга жавобан базалар аҳоли учун хавф туғдириши, чунки нишон душман объектларига қаратилишини айтганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди