Бугун оқшоми. Ўзбекистоннинг Тайван бўйича позицияси, чилим чеккан ички ишлар ходими, Японияга тушган ракеталар

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Боғчалардаги даҳшатлар 2.0: Хоразмдаги боғчада 5 ёшли бола вафот этгани юзасидан қўшимча маълумот берилди.

Хоразм вилояти Хонқа туманида 5 ёшли бола вафот этгани тўғрисида хабар берилганди. Вилоят прокуратураси ҳолатга бўйича маълумот берди.

Аниқланишича, Хонқа тумани Тома маҳалласида жойлашган 24-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти 2-катта гуруҳ тарбияланувчиси А.Ш. (5 ёш) 3 август куни боғчада тушликдан кейин соат 12:20 ларда ўзини ёмон хис қила бошлагани пайқаган тарбиячи А.Рўзметова боғча ҳамшираси А.Жумабоевани чақирган.

Фото: «Bugun.uz»

Хамшира томонидан А.Ш.га биринчи ёрдам кўрсатилган ва бу ҳақда тез тиббий ёрдам ҳамда боланинг ота-онасига хабар берилган. Тарбияланувчи тез тиббий ёрдам машинасида Хонқа ТТБ олиб борилган ҳамда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида вафот этган.

Марҳум болакайнинг ота-онасига кўра, А.Ш.нинг тутқаноғи тутиб турган. Бироқ бу ҳақда мактабгача таълим муасасаси ходимлари огоҳлантирилмаган, шунингдек, бола эпилепция ёки бошқа касаллик билан тиббиёт бирлашмасида ҳисобда турмаган. Мазкур ҳолат юзасидан Хонқа туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Ўзбекистон ТИВ Тайван атрофидаги вазият юзасидан баёнот берди. 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 4 август куни Тайван атрофидаги кескин инқироз юзасидан баёнот берди. Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон «ягона Хитой» сиёсатини, халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган норма ва тамойилларига мувофиқ, ХХР суверенитети, ҳудудий яхлитлигини изчил қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистон ташқи қарзи қанчага етгани очиқланди.

Олий Мажлис Сенатининг 29-ялпи мажлисида молия вазири ўринбосари Одилжон Исаков 1 июль ҳолатига умумий давлат қарзи 25,9 миллиард долларни ташкил этаётганини маълум қилди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

«Шундан 23,2 миллиард доллари давлат ташқи қарзи ҳисобланади. Бу асосан буджетни қўллаб-қувватлаш, инфратузилма, саноат ва қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига йўналтирилган», — дейди Исаков.

Ўзбекистонда очиқлик сиёсатини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (900 минг сўмдан 1,5 миллион сўмгача) жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Ички ишлар ходимлари хизмат вақтида чилим чекиб ўтирди.

Фото: Telegram

Ички ишлар органлари ходимлари хизмат вақтида ва кийимида чилим чекаётгани акс этган видео тарқалди. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат ҳақиқатда ходимларнинг иш вақтида, аммо 2017 йилнинг август ойида Тошкент метрополитенида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан хизмат хонасида содир этилган.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, ҳар бир ходимга нисбатан ўрнатилган тартибда интизомий жазо тайинланган.

Ўзбекистонда 6 ойда қанча ҳоким алмаштирилгани маълум бўлди.

Шавкат Мирзиёев раислигида давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши бошлангани тўғрисида хабар берилганди. Йиғилишда давлат раҳбари айрим раҳбар кадрлар берилган вазифаларни эплай олмаётгани тўғрисида гапирган, деб хабар беради Президент матбуот котиби.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, қобилиятни аниқлаш, ўқитиш, ишини яхши йўлга қўйишга ўргатадиган яхлит тизим бўлмагани учун, айрим раҳбар кадрлар берилган вазифаларни эплай олмаётгани кўрсатиб ўтилган. Мисол учун, ўтган 6 ойда билим ва кўникмалари етишмагани боис, 37 нафар туман ва шаҳар ҳокимлари алмаштирилган.

Хўш, дунёда нима гап?

Хитой кучлари машғулотларда Тайван яқинидаги нишонларга ҳужум қилди.

Хитой қуролли кучлари Тайван бўғозининг шарқий қисмидаги нишонларга зарбалар берди.

Фото: «AFP»

Пекин армияси 4 августь куни АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи чоғида орол атрофидаги олтита ҳудудда оммавий ҳарбий машғулотларни бошлаган. Машқлар 7 августга қадар давом этади.

Тайван Миллий Мудофаа вазирлиги АҚШ делегациясининг оролга ташрифи ортидан Хитой халқ озодлик армияси машқларига жавоб беришга ваъда берган.

«Толибон» Тайвандаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди.

«Толибон» ҳаракати Тайвандаги воқеаларга муносабат билдириб, «ягона Хитой» тамойилини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Муносабатда ўзаро келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилиш кераклигини билдирган.

«Хитой ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар минтақа хавфсизлиги, барқарорлиги ва фаровонлигига таъсир қилади», — деган ТИВ матбуот котиби Абдул Қаҳар Балхий.

У мамлакатларни миллий суверенитетини бузиш деб баҳоланадиган ва провокацион ҳаракатлардан тийилишга чақирган. «Толибон» Хитой ва АҚШ ўртасидаги келишмовчиликларни муносиб йўллар билан ҳал қилишга чақирган.

Хитойнинг Тайван яқинига учирган баллистик ракеталари Японияга тушди.

Хитой томонидан учирилган бешта баллистик ракета Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасига тушди. Бу ҳақда Япония мудофаа вазири Нобуо Киши маълум қилди. Вазирнинг сўзларига кўра, мазкур ҳолат сабабли Хитой томонига норозилик билдирилган.

Фото: «NBC News»

«Биздаги маълумотларга кўра, Хитойнинг бешта баллистик ракетаси Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасига қулаган. Шу муносабат билан Хитой томонига дипломатик каналлар орқали норозилик билдирилган», — деган Нобуо Киши.

Таъкидланишича, бундай ҳодиса тарихда биринчи марта қайд этилмоқда. Хитой Халқ Озодлик Армияси 4 августь куни Тайван яқинидаги сувларда Donfeng типидаги баллистик ракеталарни учирган. Тайван мудофаа вазирлиги «минтақавий тинчликка путур етказишга қаратилган бундай мантиқсиз ҳаракатларни» қоралаган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров
Жамият, Қорақалпоғистон18:42 | 17.8.22
«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров