ДХХ Сурхондарёда 14,5 млрд сўмлик субсидия маблағлари ноқонуний ажратилганини аниқлади

Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарёда 14,5 миллиард сўмлик субсидия маблағлари ноқонуний ажратилганини аниқлади.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан 2021 йилда Шўрчи туманидаги кластерга қарашли 1376 гектар пахта майдонига томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш вазифаси маҳаллий таъминотчи корхона зиммасига юклатилган.

Ўз навбатида, таъминотчи корхона 142,7 гектардаги пахта майдонига томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган ва унга кетган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича Шўрчи тумани ишчи комиссияси томонидан хулоса тузилиб, Аму-Cурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига тақдим этилган.

Аму-сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси мансабдор шахслари эса амалда 142,7 гектар майдонга томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган бўлсада, унга яна қўшимча равишда 993 гектарда томчилатиб суғориш технологиясининг қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланиб, ишга туширилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар тузиб, давлат бюджетидан кластерга 6 миллиард 747 миллион 400 минг сўм миқдоридаги субсидия маблағлари ажратилишига эришган.

Ҳозирда ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан Аму-Cурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундай ҳолат Қумқўрғон туманида ҳам аниқланиб, маҳаллий кластерга қарашли 2000 гектар пахта майдонига томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш кўзда тутилган ва бу ҳам айнан юқорида тилга олинган таъминотчи корхонага юклатилган.

Қумқўрғон тумани ирригация бўлими бошлиғи ва бошқа манфаатдор шахслар ўзаро тил бириктириб, 2021 йилда 1143 гектар майдонга томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинмаган бўлсада, шунча майдонга томчилатиб суғориш технологиясининг қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланиб, ишга туширилганлиги ҳақида сохта хулосалар тузиш орқали кластерга 7 миллиард 772 миллионҳ 400 минг сўм миқдоридаги субсидия маблағлари ажратилишига эришган.

Ҳозирда ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан Қумқўрғон тумани ирригация бўлими бошлиғи ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Давлат хавфсизлик хизмати июнь ойи бошида ҳам Андижон ва Самарқанд вилоятларида ер майдонларининг ноқонуний сотилишига чек қўйганди. Шунингдек, хизмат Самарқандда ноқонуний дори савдосига чек қўйган. Эркак айланма йўллар орқали олиб кирилган дорини 12,2 минг долларга сотмоқчи бўлган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди