ДХХ Тошкентда фуқарони ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ўқишга киритиб қўйиш ва ўқишни кўчириб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Маълум қилинишича, департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Ф.С. исмли шахс фуқаро Ф.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилгани аниқланган. Бунинг эвазига у фирибгарлик йўли билан 3 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда Ширин шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ф.М. исмли шахс фуқаро С.ган қўшни Қозоғистондаги университетда ўқигани тўғрисида ҳужжат тайёрлаб бермоқчи бўлгани маълум бўлган. У ушбу ҳужжатлар орқали ўқишни Гулистон давлат университетига ўқишини кўчириб бериши эвазига 1,5 минг доллар талаб қилиб, шундан 1 000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департамент ҳамда ДХХнинг Бекобод шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса Ж. исмли фуқаронинг ўқишини қўшни Тожикистондаги институтдан Тошкент молия институтига ўтказиб бериш эвазига 3 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ ДХХ хориждан ўқишни кўчириш учун қалбаки ҳужжат тайёрловчи жиноий гуруҳни ушлагани, ДХХ икки вилоятда ўқишга киритиш ва ўқишни кўчириб беришни ваъда қилганларни қўлга олгани, Фарғонада фуқарони ИИВ академиясига киритиб қўйиш учун 1000 доллар олган аёл ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма