«Мақсадимиз кимнидир жазолаш эмас, балки зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш» — Танзила Норбоева

Сенатнинг 4 август куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 206-1-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди.

Муҳокама жараёнида тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик учун белгиланган жазо амалда жабрланувчига юк сифатида тушаётганлиги қайд этилди.

— Ҳимоя ордери 2019 йилдан Ўзбекистон қонунчилигига янгилик бўлиб кирган, — деди Сенат раиси Танзила Норбоева. — Бу давлатимиз томонидан зўравон кишини огоҳлантириш демакдир. Агар ҳимоя ордерини бажармаганлик учун қонунда таклиф қилинаётган жарима миқдорини оширадиган бўлсак, жабрдийданинг ўзига юк бўлади. Чунки жамиятимизда кўп ҳолатларда аёллар турмуш ўртоғига қарам ҳисобланади. Ўз навбатида, у оиладаги асосий таъминотчи. Агар жарима миқдорини оширадиган бўлсак, у жаримани тўлайди, аммо хотини, боласини имконияти шу билан чегараланиб қолиши мумкин.

«Бошқача айтганда, оила бошлиғи аёлига «сен туфайли жарима тўлаяпман, демак, бошқа маблағ керак бўлса ҳам бера олмайман», дейиши мумкин. Умуман олганда, жаримани эркакка юклаш жабр кўрган аёлни ҳам жазолаш, деб ҳисоблаш мумкин. Шунинг учун биз 1995 йилда Ўзбекистон қўшилган «Хотин-қизлар камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида»ги конвенция талабларига ҳам қарашимиз керак. Унда оилага путур етмайдиган оғир, босиқ жазо тайинланиши зарурлиги ҳақида тавсиялар берилган. Шунинг учун бу масалага сон нуқтаи назаридан, миқдор нуқтаи назаридан эмас, комплекс ёндашиш керак. Бизнинг мақсадимиз кимнидир жазолаш эмас, балки зўравонлик ҳолатларнинг олдини олишдир. Шунинг учун бу қонунни рад этиш тўғрисидаги фикрларни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Ўйлайманки, ҳамма сенаторлар ҳам буни қўллаб-қувватлайди», деди Сенат раиси.

Маҳаллий ҳамда хорижий экспертларнинг фикрига кўра, тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахсни ҳимоя ордерини бузгани учун жаримага тортиш Хотин-қизларни камситишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида конвенциясининг 2-моддаси (хотин-қизларга нисбатан ҳар қандай камситувчи хатти-ҳаракатлар ва ҳаракатларни содир этишдан ўзини тийиш) бўйича Ўзбекистоннинг ўз зиммасига олган мажбуриятларини бузишига олиб келиш эҳтимолини кучайтиради.

Мажлис давомида оиладаги тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш учун нафақат жавобгарликни ошириш, балки биринчи навбатда маънавий, тарбиявий ҳамда оилани келгусида ҳар томонлама моддий ва баркамол жиҳатдан яшаб кетишини таъминлаш учун тегишли тизимли ва мантиқий боғлиқ бўлган кетма-кет чораларни келтириб чиқарувчи қонун нормаларни ишлаб чиқиш зарур эканлиги таъкидланди.

Юқоридагиларга асосланиб, сенаторлар томонидан «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 206-1-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонунни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Аввалроқ UNICEF Ўзбекистонда болалар ва аёлларга нисбатан зўравонликни тўхтатиб, жамиятнинг бундай ҳолатларига муносабатни ўзгартиришга чақирганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди