Медведев Қозоғистон ҳақида ёзилган постига муносабат билдирди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Қозоғистонни «сунъий давлат» деб атаганди. Сиёсатчи мазкур постга изоҳ бериб, тармоқдаги саҳифаси ҳужумга учраганини маълум қилди.

Фото: «РБК»

Унинг сўзларига кўра, ҳар ким бундай ҳужумга учраши мумкин, айбдорлар эса жазосиз қолмайди.

«Бундай ҳужум биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Улардан ҳеч ким суғурталанмаган. Мен бош вазир бўлиб ишлаганимда ҳам шунга ўхшаш ҳужумларга дуч келганман. Бу ахборот урушининг кўринишидир», — деган у.

Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Россияни МДҲдаги дўстлар билан уруштириб бўлмаслиги, мулоқот тўғридан-тўғри, очиқ қурилганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Қозоғистонни «сунъий давлат» деб атаган. Бу пост сиёсатчининг саҳифасидан ўчирилган, бироқ тармоқ фойдаланувчилари уни скриншот қилишга улгурган.

Унда Медведев «Шимолий ва Жанубий Осетия, Абхазия ва Грузиянинг ҳозирги ҳудуди фақат Россия билан ягона давлатнинг бир қисми сифатида бирлаштирилиши мумкин»лигини ёзган. Грузия Россия империясига киргунга қадар умуман мавжуд бўлмагани келтирилган.

«Қозоғистон сунъий давлат, собиқ Россия ҳудудлари, масалан, Гурьев, Семипалатинск, ҳатто Олмаота шаҳарлари 1924 йилгача Верниый деб номланган», — дейилган Медведев постида.

Постга кўра, бугун Қозоғистонда русларнинг геноциди бўлмоқда ва Россия у ерга бормагунга қадар тартиб ўрнатилмайди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди