Наманганда қадимги оташпарастлар ибодатхонаси аниқланди — фото

Норин тумани ҳудудида жойлашган Учтепа-2 археология объектини очиқ осмон остидаги музейга айлантириш бўйича таклиф Вазирлар Маҳкамасига киритилиши режалаштирилмоқда. Ушбу объект академик Аҳмадали Асқаров томонидан очиб ўрганилган ва бир қатор тадқиқотлар ўтказилган. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Тадқиқотларга кўра, Учтепа-2 ўрнида қадимги Хайлам шаҳри оташпарастлар ибодатхонаси жойлашгани аниқланган. Ибодатхона милодий VII-VIII асрларга қадар мавжуд бўлган. Қазишма ишлари вақтида роҳиб ва роҳибаларга тегишли суяк қолдиқлари, 50 дан ортиқ ўчоқ излари ҳамда сопол идиш синиқлари топилган.

Учтепа-2 да ўтказилган археологик тадқиқотлар ибодатхона ёнғин натижасида вайрон бўлганини кўрсатган. Руҳонийларга тегишли экани тахмин қилинаётган жасад қолдиқларидан эса ўткир тиғли қурол билан етказилган зарба излари топилган. Ушбу топилмалар ва ёнғин излари ибодатхонада жанг олиб борилганидан далолат беради.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Мазкур тарихий объект Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда консервация қилинган.

Туризм ва Маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан Учтепа-2 археология объектининг девор ва том қисмларини иссиқ ва совуқдан сақлаш учун изолясия ишлари амалга оширилиши ва объектда доимий бир хил ҳароратни сақлаш мақсадида совутиш ҳамда иситиш ускунаси ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Аввалроқ Сурхондарёдаги «Хўжайикон» туз ғоридан тиббиёт бирлашмаси тегишли ҳужжатларсиз фойдаланаётгани, Бухорода UNESCO рўйхатига киритиш учун ҳужжатлари топширилган мажмуа ери аукционга қўйилгани, Шоштепа археологик ёдгорлигида консервация ишлари бошлангани тўғрисида хабар берилганди.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади