Ўзбекистон Покистондан 11,6 минг тонна картошка импорт қилди
Мамлакатга 6 ойда жами 55,5 млн долларлик картошка олиб келинган
2022 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон 14 та давлатдан қиймати 55,5 миллион долларига тенг бўлган 319 минг тонна картошка импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 11,6 минг тоннага ошган. 2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон энг кўп картошкани Покистонда импорт қилган — 257,4 минг тонна. Ундан кейинги ўриндан Қозоғистион (23,4 минг тонна) ва Россия (14,5 минг тонна) ўрин олган. Шунингдек, қуйидаги давлатлардан ҳам мамлакатга картошка олиб келинган:
- Қирғизистон – 8,9 минг тонна;
- Эрон – 5,6 минг тонна;
- Афғонистон – 4 минг тонна;
- Нидерландия – 3,9 минг тонна;
- Беларусь – 631,6 тонна;
- Полша – 559 тонна.
Эслатиб ўтамиз, 4 март куни Ўзбекистон ва Покистон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим имзоланган эди. Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Имрон Хон товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион долларга етказиш имконияти борлигини таъкидлаб, Трансафғон темир йўлини янада ривожлантиришга келишиб олганди. Шу ойнинг ўзида Покистондан 40 минг долларлик гўштнинг биринчи партияси Тошкентга олиб келинган эди.