Ўзбекистон ташқи қарзи қанчага етгани очиқланди

Олий Мажлис Сенатининг 29-ялпи мажлисида молия вазири ўринбосари Одилжон Исаков 1 июль ҳолатига умумий давлат қарзи 25,9 миллиард долларни ташкил этаётганини маълум қилди, деб хабар беради «Gazeta.uz».

Фото: Сенат матбуот хизмати

«Шундан 23,2 миллиард доллари давлат ташқи қарзи ҳисобланади. Бу асосан буджетни қўллаб-қувватлаш, инфратузилма, саноат ва қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига йўналтирилган», — дейди Исаков.

Ташқи қарз йўналтирилган соҳалар:

  • Бюджетни қўллаб-қувватлашга — 6 миллиард доллар;
  • Ёқилғи-энергетика соҳасига — 5,6 миллиард доллар;
  • Транспорт ва транспорт инфратузилмасига — 2,5 миллиард доллар;
  • Қишлоқ ва сув хўжалигига — 2,4 миллиард доллар;
  • Уй-жой коммунал хўжалигига — 2,2 миллиард доллар;
  • Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга — 1,5 миллиард доллар;
  • Кимё саноатига — 1,1 миллиард доллар;
  • Таълим ва соғлиқни сақлашга — 700 миллион доллар;
  • Бошқа стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларга — 1 миллиард доллар.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ноябрида мамлакат ташқи қарзи учун ўрнатилган лимит 2022 йилда ўзгариши мумкинлиги хабар қилинганди. Ўшанда 2022 йилда Ўзбекистон давлат ташқи қарзи учун ўрнатилган лимит 4,5 миллиард доллар бўлиши кутилган эди. Бу жорий йил амал қилган чекловга нисбатан 500 миллион доллар паст, 2020 йилга нисбатан эса 1 миллиард доллар камайган. Шунингдек, 2022 йил якунида Ўзбекистон қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 40 фоизгача ошиши мумкиндиги айтилган.

Мавзуга доир: «Давлат қарзи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
Жамият17:53 | 10.8.22
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият17:24 | 10.8.22
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Жамият, Тошкент ш.16:57 | 10.8.22
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Ўзбекистонда хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бериш муддати қисқаради
Жамият16:37 | 10.8.22
Ўзбекистонда хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бериш муддати қисқаради