Ўзбекистонда 7 ойда қанча қалбаки валюталарнинг муомалага киртилишига чек қўйилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида 53,2 минг долларлик қалбаки банкноталарни эркин муомалага киритилишининг олди олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Маълум қилинишича, департамент томонидан хорижий валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш борасида тезкор тадбирлар тизимли равишда ўтказиб келинмоқда. Хусусан, 2022 йилнинг ўтган даврида бу борада 245 та қонунбузарлик ҳолати аниқланган. Унинг натижасига кўра, 167 та жиноий ҳамда 78 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар қўзғатилган.

Ҳуқуқбузарлардан давлат фойдасига 433,2 минг АҚШ доллари, 1,1 миллион Россия рубли, 702,2 минг қозоқ тенгеси ва 1,2 миллиард сўм ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Қалбаки пул ясаш ва ўтказиш билан боғлиқ 23 та жиноят фош этилиб, 135 миллион сўмлик ҳамда 53,2 минг долларлик қалбаки банкнотларни эркин муомалага киритилишининг олди олинган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Қимматбаҳо металлар ва табиий қимматбаҳо тошларни қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ 8 та жиноят фош этилиб, ҳуқуқбузарлардан 730,2 миллион сўмлик 4,6 килограмм қимматбаҳо металлар ва табиий қимматбаҳо тошлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Аввалроқ ДХХ қалбаки пул тайёрлаётган уюшган гуруҳни қўлга олгани хабар қилинганди. Бундан ташқари, Тошкент вилоятида қалбаки пулларни муомалага киритган эркак қўлга олинганди.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма