Ўзбекистонда абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш бошланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун «Абитуриент рухсатномаси»ни «My.dtm.uz» сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт церийаси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

Шунингдек, рухсатномани Давлат тест марказининг қуйидаги махсус Telegram ботлари орқали ҳам юклаб олиш имконияти мавжуд:

«Тест синовлари 8 августдан бошланишини инобатга олган ҳолда абитуриентлардан рухсатномаларни 7 августга қадар юклаб олишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Абитуриентлар тест синовларига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим. Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.

Аввалроқ Ўзбекистонда энг кўп абитуриент қайси ҳудуддан ўқишга ҳужжат топширгани ва абитуриентлар энг кўп танлаган ОТМлар маълум бўлганди.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео