Қозоғистонда 10 нафар ўзбекистонлик меҳнат қуллигида бўлгани аниқланди

Ўзбекистон Бош консуллиги Қозоғистонда меҳнат қуллигига тушиб қолган ўн нафар фуқарони Тошкентга қайтарди. Бу ҳақда «Дунё» хабар берди.

Фото: «Дунё»

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консуллигига республиканинг уч нафар фуқароси мурожаат қилган. Улар шаҳардаги уйлардан бирида таҳдид остида ўн нафар ўзбекистонлик меҳнат қуллигида сақланаётгани ҳақида хабар берган.

Бош консуллик ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа жойига жўнаб кетган. Ҳодиса жойидан Ўзбекистон фуқаролари қўйиб юборилган ва Бўстондиқ туман ИИБга олиб кетилган. Уларни ушлаб турганларга нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 389-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Фуқаролар эса 3 маҳал овқатланадиган ётоқхонага жойлаштирилган. Тергов тадбирлари ўтказилиб, Ўзбекистон фуқароларига паспортлари ва шахсий буюмлари қайтарилгач, 1 августь куни улар Олмаота-Тошкент йўналишидаги автовокзалга кузатиб қўйилган.

Аввалроқ Россияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик эркак ва Қозоғистонда бахтсиз ҳодисага учраган ўзбекистонлик эркак ватанга қайтарилганди.

Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди