Самарқандда 74 ёшли аёлга туғилганлик гувоҳномаси берилди

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида 74 ёшли онахонга туғилганлик гувоҳномаси берилди. Бу ҳақда вилоят Адлия бошқармасига таяниб, «Darakchi.uz» хабар берди.

Фото: «Darakchi.uz»

Маълум қилишича, жомбойлик 74 ёшли Офтоб Ортиқова туғилганлик гувоҳномаси йўқлиги сабаб шу кунга қадар паспорт ҳам ололмаган, пенсияга ҳам чиқа олмаган.

Жомбой туман адлия бўлимининг ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилгач, масала қисқа фурсатда ижобий ҳал бўлган. ФҲДЁ бўлими мудираси Г.Баҳриддинова бошчилигида 1948 йилда туғилган Офтоб Ортиқованинг туғилганлик муддати ўтказиб қайд қилиниб, гувоҳнома расмийлаштирилиб берилган.

«Фуқаро энди ушбу гувоҳнома асосида шахсини тасдиқловчи паспорт олиб, пенсияга чиқишни режалаштирган», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, ФҲДЁ бўлими томонидан 2022 йилнинг ўтган 6 ойида 2311 та туғилиш қайд қилинган бўлиб, шундан 40 таси муддатини ўтказиб қайд қилинган.

Аввалроқ Қашқадарёда 114 ёшли аёлга туғилганлик ҳақида ҳужжат берилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Самарқандда ҳам 98 ёшли эркакка биринчи марта туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилган.

Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:05 | 8.8.22
Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма