Самарқандда ҳайдовчи «Damas»га 18 кишини чиқарди — видео

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида ҳайдовчи «Damas»да 18 нафар йўловчи билан ҳаракатланаётгани аниқланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram / @YHXX_UZ

Маълум қилинишича, туман ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 11-километрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан «Damas» русумли автомобиль тўхтатилиб текширилган.

Ҳайдовчи салонда 18 нафар йўловчи билан ҳаракатланиб келаётгани аниқланган. Унга нисбатан Йўл ҳаракати қоидаларининг 159-банди талабини бузганлиги бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.

«Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, йўловчилардан эса ўз саломатликларига эътиборсиз бўлмасликларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Сурхондарё вилояти Узун туманида 10 нафар аёлни олиб кетаётган «Жигули» аниқланганди. Инспекторлар ортиқча одам олиб кетаётган «Damas» машинасини ҳам тўхтатиб текширган. Натижада автомобилда 16 нафар йўловчи аёл кетаётгани аниқланган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди