Тиббий кўрикдан сўнг 1 ой кутмасдан никоҳдан ўтишга рухсат беришни назарда тутувчи қонун рад этилди

Олий Мажлис Сенатининг 29-ялпи мажлисида Оила кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун кўриб чиқилди. Қонун Хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари қўмитаси томонидан ўрганилган.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Ўрганишлар Оила кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонунда қайта кўриб чиқиш лозим бўлган масалалар мавжудлигини кўрсатган.

«Биринчидан, кодекснинг амалдаги 13-моддасига асосан узрли сабабли бўлганда ФҲДЁ бир ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин. Алоҳида ҳоллар, жумладан, ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқа ҳолларда никоҳ ариза берилган кунда тузилиши мумкинлиги қайд этилган. Бироқ қонун билан мазкур нормаларни чиқариб ташлаш назарда тутилмоқда.

Бунга асос сифатида қонун билан киритилаётган бошқа ўзгартиришлар кўрсатилган. Хусусан, эндиликда никоҳ тузиш ФҲДЁ ариза бергандан кейин 1 ой ўтгач эмас, балки ариза бергандан ва белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтгандан кейин амалга оширилиши назарда тутилмоқда. Аммо никоҳ тузиш ФҲДЁга ариза бергандан ва тиббий кўрикдан ўтгандан кейин қанча муддат давомида ўтказилиши ноаниқлигича қолган.

Шунга кўра, мазкур норманинг қабул қилиниши юқорида айтилган алоҳида ҳолларда никоҳни ариза берилган куннинг ўзида тузиш имкониятини чеклашга олиб келади ва бу никоҳланувчиларнинг эътирозига олиб келиши мумкин», — дейди Хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова.

Сенаторлар Оила кодекси ўта нозиклик билан ўйланиб, пухта бажариладиган вазифа эканини таъкидлаган.

«Оила кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида гапирганимизда, унга комплекс ёндашув асосида қарашимиз керак. Сенаторларимизнинг турли фикрлари келиб чиқиляпти, бу масалага тор доирада қараб бўлмайди. Шунинг учун ҳам рад қилиш тўғрисдаги таклиф билдирилди, кеча кенгаш ҳам буни тасдиқлади», — дейди Сенат раиси Танзила Норбоева.

Сенаторлар мазкур қонунни рад этиш бўйича қарор қабул қилди.

Аввалроқ Ўзбекистонда 1 июнь ҳолатига кўра ФҲДЁ органлари томонидан 20 798 та ажрим қайд этилгани тўғрисида хабар берилганди.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади