Тошкентда 4 та судья пора иши бўйича қўлга олингани рад этилди

Тошкент шаҳар судлари пойтахтда тўрт нафар судья пора иши бўйича қўлга олингани тўғрисида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

 

Telegram’даги «Kompromatuzb» каналида Иқтисодий ишлар бўйича Тошкент туманлараро судининг 4 нафар судьяси ва бир нечта адвокатлар пора олди-бердиси бўйича бугун қўлга олингани хабар қилинган.

Муносабатда қайд этилишича, каналда ҳақиқатга мос келмайдиган ёлғон хабар тарқатилган.

«Тошкент туманлараро иқтисодий судига тааллуқли хабар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди», — дейилади унда.

Идора асосланмаган, ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, февралда ойида Тошкент вилоятида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судья жиноий жавобгарликка тортилган, апрель ойида Тошкентда судья 2,5 минг доллар пора билан ушланган эди.

Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
Жамият18:06 | 28.9.22
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади
Жамият, Жаҳон, Қорақалпоғистон17:41 | 28.9.22
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади