Тошкентда «Янгиамаркет» II ҳунармандлар фестивали бўлиб ўтади

Тошкент шаҳрида жойлашган Мирзо Улуғбек номидаги марказий истироҳат боғида 6 ва 7 август кунлари  «Янгиамаркет» ҳунармандлар, рассомлар, гастро-ҳаваскорлар ва мусиқачиларнинг иккинчи фестивали бўлиб ўтади.

Фото: «Bugun.uz»

Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги кўмагида ҳамда EXPRESS 24 хизмати ҳамкорлигида ташкиллаштирилмоқда.

«Янгиамаркет» — янги форматдаги тадбир бўлиб, бизнес, маданият ва санъатнинг кўплаб соҳалари вакилларини ўзида жамлайди. Тадбир доирасида энг яхши ёш ва истиқболли дизайнерлар, ҳунармандлар, бастакорлар ва рассомлар, гастро-ҳаваскорлар ва ўз соҳасининг бошқа мутахассислари ўз ишларини тақдим этадилар.

Икки кунлик фестиваль дастурида Samocean (Самара дуэти), DIOR (Москва), Valeri (Тошкент), CОC (Тошкент) каби маҳаллий ва хорижий ёш ижодий гуруҳлар ўз мусиқий чиқишларини намойиш қиладилар.

Фестивалга ташриф буюрган меҳмонлар «Варим Кофе» қаҳвалари, «ЛИЛИЧА» чойлари ва «Тесто бй Замира» мазали таомларидан татиб кўришлари мумкин.

Маълумот учун, фестивалга кириш бепул.

ДТМ 8 август кунги тест натижаларини эълон қилди
Жамият23:58 | 9.8.22
ДТМ 8 август кунги тест натижаларини эълон қилди
Жиззахда алимент қарздролигини ундиришга борган МИБ ходими пичоқланди
Жамият23:54 | 9.8.22
Жиззахда алимент қарздролигини ундиришга борган МИБ ходими пичоқланди
Ўзбекистонда 10 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият23:51 | 9.8.22
Ўзбекистонда 10 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Зеленский ва Путин G20 саммитида учрашиши мумкин
Жаҳон23:31 | 9.8.22
Зеленский ва Путин G20 саммитида учрашиши мумкин
Ўзбекистонда «Agro TV» телеканали ташкил этилади
Жамият23:16 | 9.8.22
Ўзбекистонда «Agro TV» телеканали ташкил этилади
Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади
Жамият23:04 | 9.8.22
Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади