Тошкентдаги «Корзинка»да ёнғин содир бўлгани хабар қилинди — видео
Тошкент шаҳар М. Улуғбек тумани «Подишоҳбоғ» маҳалласи Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган «Корзинка» савдо мажмуасида 4 август куни соат 16:32 да ёнғин рўй бергани ҳақида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушди. Бу ҳақда бошқармас матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, хабарга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:37 да воқеа жойига етиб борган. Савдо мажмуаси ичида бўлган нон пишириш печида электр симларининг қисқа туташуви юзага келгани аниқланган. Ҳодиса натижасида ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаган. Вазият оқибатлари қутқарувчилар томонидан соат 16:42 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар қайд этилмаган.
Аввалроқ Фарғонадаги чиқинди тўплаш ва қайта ишлаш жойида ҳамда Тошкентда кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.



