7:55 | 04.08.22 193

Туркманистон президенти мамлакатда Олимпия ўйинларини ўтказмоқчи

Бердимуҳамедов мамлакатда жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтганини эслаган

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов спортчиларга мурожаатида мамлакатда Олимпия ўйинларини ўтказмоқчилигини айтди. Бу ҳақда «Turkmenportal» хабар берди.

Фото: «neutrality.gov.tm»

Президент 2017 йилда Туркманистонда ёпиқ иншоотларда V Осиё ўйинлари, 2018 йилда «Амул-Хазар» халқаро автораллиси ва оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтказилганини эслатган.

«Мамлакатимизни халқаро мусобақалар, чемпионатлар ва Олимпия ўйинлари ўтказиладиган марказга айлантирамиз», — деган Бедимуҳамедов.

Шунингдек, давлат раҳбари Туркманистонда ёшларнинг жисмонан бақувват ва маънан бой бўлиб, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун барча шароитлаh яратиб берилишини айтган.

Аввалроқ Туркманистон президенти алабай итларни мамлакатдан олиб чиқишни чеклагани ва унинг учун Россиянинг зирҳли «Aurus» лимузини сотиб олингани маълум қилинган.