Хитой кучлари машғулотларда Тайван яқинидаги нишонларга ҳужум қилди — видео

Хитой қуролли кучлари Тайван бўғозининг шарқий қисмидаги нишонларга зарбалар берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «AFP»

Пекин армияси 4 августь куни АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи чоғида орол атрофидаги олтита ҳудудда оммавий ҳарбий машғулотларни бошлаган. Машқлар 7 августга қадар давом этади.

Тайван Миллий Мудофаа вазирлиги АҚШ делегациясининг оролга ташрифи ортидан Хитой халқ озодлик армияси машқларига жавоб беришга ваъда берган.

Пелосининг АҚШ ва Хитой ўртасида очиқ можарога сабаб бўлган Тайванга сафари 2 август куни амалга ошган. АҚШ расмийси ва унинг делегацияси учун Тайпейдаги «Grand Hyatt» меҳмонхонасида 48 та хона брон қилинган. Пелоси 3 августь куни Тайван раҳабри Цай Инвэнь билан учрашган, парламент олдида нутқ сўзлаган.

Бу АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикерининг 1997 йилдан бери оролга биринчи ташрифи ҳисобланади.

Хитой Тайванни ўз провинцияси деб ҳисоблайди ва у билан Пекин дипломатик алоқаларга эга бўлган давлатлар расмийлари ва ҳарбийлари ўртасидаги ҳар қандай алоқага қарши. Пелосининг ташрифи фонида Хитой халқ озодлик армияси Тайван қирғоқларида бир қатор ҳарбий амалиётлар ва машғулотларни бошлаган.

Ўзбекистонликлар Тошкентдан асосан қайси ҳудудга кўчиб ўтмоқда?
Жамият11:10 | 10.8.22
Ўзбекистонликлар Тошкентдан асосан қайси ҳудудга кўчиб ўтмоқда?
Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Жаҳон10:48 | 10.8.22
Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди