Хитойнинг Тайван яқинига учирган баллистик ракеталари Японияга тушди

Хитой томонидан учирилган бешта баллистик ракета Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасига тушди. Бу ҳақда Япония мудофаа вазири Нобуо Киши маълум қилди.

Фото: «NBC News»

Вазирнинг сўзларига кўра, мазкур ҳолат сабабли Хитой томонига норозилик билдирилган.

«Биздаги маълумотларга кўра, Хитойнинг бешта баллистик ракетаси Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасига қулаган. Шу муносабат билан Хитой томонига дипломатик каналлар орқали норозилик билдирилган», — деган Нобуо Киши.

Таъкидланишича, бундай ҳодиса тарихда биринчи марта қайд этилмоқда. Хитой Халқ Озодлик Армияси 4 августь куни Тайван яқинидаги сувларда Donfeng типидаги баллистик ракеталарни учирган. Тайван мудофаа вазирлиги «минтақавий тинчликка путур етказишга қаратилган бундай мантиқсиз ҳаракатларни» қоралаган.

Пекин кучлари Тайван атрофидаги олтита ҳудудда 4 августь куни кенг миқёсли ўқ отиш машқларини бошлаган. Улар 7 августгача давом этиши кутилмоқда. АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг самолёти Тайванга қўнгандан кейин Хитой ҳарбий машғулотлар ўтказишини эълон қилган.

Машқлар дастури тўғридан-тўғри отишмаларни ўз ичига олади, шунинг учун Хитой ҳукумати фуқаролик самолётлари ва кемаларининг тегишли олтита ҳудудга киришини тақиқлаган. Мутахассисларнинг фикрича, ҳозирги маневрлар миқёси бўйича 1996-1997 йиллардаги Тайван бўғози инқирози давридаги шунга ўхшаш машқлардан ошиб кетади.

Аввалроқ Хитой Тайван қирғоғи яқинида гипертовушли ракета учирганди ва Пелосининг Ташрифи фонида Хитой Тайван яқинида ҳарбий машғулот олиб борганди.

Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди