Хоразмдаги боғчада 5 ёшли бола вафот этгани юзасидан қўшимча маълумот берилди

Хоразм вилояти Хонқа туманида 5 ёшли бола вафот этгани тўғрисида хабар берилганди. Вилоят прокуратураси ҳолатга бўйича маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Аниқланишича, Хонқа тумани Тома маҳалласида жойлашган 24-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти 2-катта гуруҳ тарбияланувчиси А.Ш. (5 ёш) 3 август куни боғчада тушликдан кейин соат 12:20 ларда ўзини ёмон хис қила бошлагани пайқаган тарбиячи А.Рўзметова боғча ҳамшираси А.Жумабоевани чақирган.

Хамшира томонидан А.Ш.га биринчи ёрдам кўрсатилган ва бу ҳақда тез тиббий ёрдам ҳамда боланинг ота-онасига хабар берилган.

Тарбияланувчи тез тиббий ёрдам машинасида Хонқа ТТБ олиб борилган ҳамда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида вафот этган.

Марҳум болакайнинг ота-онасига кўра, А.Ш.нинг тутқаноғи тутиб турган. Бироқ бу ҳақда мактабгача таълим муасасаси ходимлари огоҳлантирилмаган, шунингдек, бола эпилепция ёки бошқа касаллик билан тиббиёт бирлашмасида ҳисобда турмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хонқа туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Аввалроқ Наманган вилояти Чуст туманидаги 64-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тилини чайнаб юборган 5 ёшли бола, Шаҳрисабз шаҳридаги боғчада эса тарбияланувчи кўп қон йўқотиши оқибатида вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди