АҚШ Хитойнинг компьютер саноатига қарши биринчи санкция киритди

АҚШ Тайванга таҳдид қилгани учун Хитойнинг компьютер саноатига қарши биринчи санкцияларни киритди. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Фото: «Bloomberg»

Вашингтон чиплар тўғрисидаги ChIP-plus қонунини қабул қилган. Бу мамлакатдаги технологияни тўлиқ жамлаш учун амалга оширилади. У, шунингдек, Хитойга қарши биринчи санкциялар ҳисобланади. Ҳужжатга кўра, яримўтказгичлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи етакчи корпорациялар давлат субсидияларини олади.

Бунда бозор иштирокчилари Хитой ёки АҚШда фаолиятини кучайтиришга қарор қабул қилиши керак. Агар компаниялар АҚШ таклифини қабул қилса, улар Хитойда янги авлод чипларини ишлаб чиқара олмайди.

Прогнозларга кўра, ChIP-plus қонуни «Intel» ва Тайваннинг «TSMC» каби корпорацияларга жиддий зарба бериши мумкин. Ушбу компаниялар бутун бизнесларини Хитойда қуришга ҳаракат қилган. «TSMC» эса ишлаб чиқаришни модернизация қила олмайди ёки ҳақиқий қувватни кенгайтира олмайди. Бу тайванлик ишлаб чиқарувчини рақобатда анча орқада қолдириши мумкин.

«Intel», «TSMC», «Samsung» ва шу каби барча таниқли компаниялар қонун доирасида қарор қабул қилиши керак. Агар улар Хитойда ўз салоҳиятларини ривожлантиришда давом этса, улар АҚШ давлат субсидияларини олганида, бутун суммани давлатга қайтариши керак бўлади.

Аввалроқ Хитойда мактаб ўқувчиларининг формасини чиплаш бошлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, АҚШда мия чипларини одамларда синаб кўришга рухсат берилганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди