АҚШда маймунчечак сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

АҚШ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар департаменти маймунчечак тарқалишини соғлиқни сақлаш учун фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Бу ҳақда «Wall Street Journal» хабар берди.

Фото: «AFP»

Маълум қилинишича, бундай қарор касалликка қарши вакцина тарқалишини тезлаштиришга ёрдам бериши керак. АҚШ соғлиқни сақлаш вазири Хавьер Бесерра бу бўйича баёнот берган.

«Мен маймунчечак сабабли соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қиламан. Ҳар бир америкаликдан маймунчечак касаллигини жиддий қабул қилишга чақирамиз», — деган у.

Таъкидланишича, АҚШда касалликка чалинган сони 6,6 минг нафарни ташкил қилмоқда.

Маймунчечак — кам учрайдиган вирусли касаллик. Ҳасталик аломатлари орасида титроқ, чарчоқ, юқори иситма, бош оғриғи ва юздан бошланиб, тананинг қолган қисмига тарқаладиган тери тошмаси, яра киради. Маймунчечакка қарши махсус даволаш усули, шунингдек, унга қарши вакцина ҳам мавжуд эмас.

Маймунчечак касалланган ҳайвонларнинг қони, сўлаги ёки касал териси, шиллиқ пардалари билан бевосита алоқа қилиш орқали юқишини айтилган. Яна бир омил, бу касал ҳайвонларнинг гўштини истеъмол қилиш ҳисобланади. Шу билан бирга, маймунчечак одамдан одамга ҳаво томчилари орқали ёки жинсий йўл билан юқиши мумкин.

Аввалроқ АҚШда ҳам болаларнинг маймунчечакка чалиниши кузатилаётганди. Шунингдек, маймунчечак кўпроқ қайси ҳудудларда аниқланаётгани айтилган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди