Бугун оқшоми. Дам олиш кунлари исийдиган ҳаво, боғчадаги ўлим бўйича қўшимча маълумот, Ғазо секторида яна бошланган можаро

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат нархлари бўйича маълумот берилди.

Статистика қўмитаси ахборот хизмати алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳудудий бозорлардаги минимал-максимал нархларини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, нархлар 3 август ҳолати бўйича тақдим қилинган. Картошканинг 1 килограми 2000–7000 сўмни ташкил этган. Қолган маҳсулотлар нархлари қуйидагича:

  • суюякли мол гўшти (1 килограмм) — 49 500—78 000 сўм (+ 1 000 сўм);
  • қўй гўшти (1 килограмм) — 58 000—90 000 сўм (+3 000 сўм);
  • картошка (1 килограмм) — 2000—6000 сўм;
  • пиёз (1 килограмм) — 3000—8500 сўм (-1 000 сўм);
  • сабзи (1 килограмм) — 1300–6000 сўм (+200 сўм);
  • тухум (10 дона) — 7000—15 000 сўм;
  • гуруч (1 килограмм) — 5000—25 000 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 килограмм) — 15 600—30 000 сўм (+400 сўм);
  • шакар (1 килограмм) — 11 000—18 000 сўм (-1 000 сўм).

Қўмитанинг 27 июль ойидаги маълумотлар билан таққослаганда, бир ҳафта ичида мол гўшти нархи 1 000 сўмга, қўй гўшти 3 000 сўмга қимматлашган, пиёз ва шакар эса 1000 сўмга арзонлашган.

Тошкентда мактаб ўқувчисини девор босиб қолгани юзасидан қўшимча маълумот берилди.

Тошкент шаҳри Олмазор тумани 234-сонли мактабда ўқувчини мактаб девори босиб қолгани тўғрисида хабар берилганди. Mаълум қилинишича, мактаб директори ушбу деворларни таъмирлаш бўйича кўп маротаба тегишли ташкилотларга мурожаат қилган.

Кадр: Telegram

Кўнгилсиз ҳодиса 29 март куни соат 08:30 ларда содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ўқувчи девор ёнидан ўтиб кетаётганида у қулаб тушган. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

Шу куни болага ёрдам кўрсатган фуқаролардан бирининг сўзларига кўра, ўқувчи девор босиб қолган вақтда тирик бўлган. ФВВ ходимлари ва шифокорлар унинг «пульсини» ўлчаган, бироқ у девор остидан чиқариб олингач вафот этган.

Мактаб директорининг айтишича, у ташландиқ биноларни таъмирлаш бўйича бир неча бор тегишли жойларга мурожаат қилган. «Бу пайтда шифохонада даволанишда эдим. Ушбу жой тўғрисида жуда кўп ташкилотларга мурожаат қилганман, расмлари ҳам илова қилинган. Мазкур жойни бузиш, ўрнига қўшимча бино қуриш бўйича ўтган йилги дастурга киритилганди», — дейди у.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

5 август куни ва дам олиш кунлари республика ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Қайд этилишича, ҳарорат фони меъёрий қийматлардан бироз юқори бўлиб, кечалари 20-25 даража, кундуз кунлари 32-37 даража атрофида бўлади.

Фото: «Bugun.uz»

Фақат Ўзбекистоннинг айрим тоғли ҳудудларида ушбу кунларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ пайтида шамол 15-20 метр/секунгача кучайиши мумкин.

Ўзбекистон ТИВ Британиядаги Озарбайжон элчихонасига уюштирилган ҳужумни қоралади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 4 август куни Озарбайжоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонасига ғаразли мақсадда уюштирилган ҳужумни қатъий қоралади.

Қайд этилишича, вазирлик дипломатик ваколатхоналар ходимларининг ҳаёти ва саломатлигига таҳдид соладиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни мутлақо қабул қилиб бўлмайди, деб ҳисоблайди.

«Ҳодисани ҳар томонлама текшириш ва барча алоқадорларни жавобгарликка тортишга чақирамиз. Ўзбекистон томони қардош Озарбайжонни хориждаги фуқароларининг хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлашда қўллаб-қувватлашини билдиради», дейилади баёнотда.

Намангандаги боғчада 5 ёшли бола вафот этгани бўйича қўшимча маълумот берилди.

Наманган вилояти Чуст туманидаги 64-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 2022 йил 1 август куни тилини чайнаб юборган 5 ёшли вафот этгани хабар берилганди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 2022 йил 1 август куни соат тахминан 17:50 да Чуст тумани мактабгача таълим бўлимига қарашли 64-сонли мактабгача таълим муассасасида 2017 йил 31 майда туғилган вояга етмаган Ш.Акрамжонов соғлиги ёмонлашиб, тўсатдан вафот этган. Кўздан кечириш давомида мархумнинг эгнида ва унинг танасида тан жароҳати излари аниқланмаган.

РСТЭИАМНФ Чуст туман бўлинмаси экспертининг дастлабки маълумотномасида вояга етмаган Ш.Акрамжоновнинг ўлими болалар пневманияси ва ўпка шиши натижасида келиб чиққани кўрсатилган.

Терговга қадар текширув давомида МТМ ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви тайинланган. Ҳозирда вояга етмаган Ш.Акрамжоновни ўлими юзасидан Чуст туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

АҚШда маймунчечак сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

АҚШ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар департаменти маймунчечак тарқалишини соғлиқни сақлаш учун фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Маълум қилинишича, бундай қарор касалликка қарши вакцина тарқалишини тезлаштиришга ёрдам бериши керак. АҚШ соғлиқни сақлаш вазири Хавьер Бесерра бу бўйича баёнот берган.

«Мен маймунчечак сабабли соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қиламан. Ҳар бир америкаликдан маймунчечак касаллигини жиддий қабул қилишга чақирамиз», — деган у. Таъкидланишича, АҚШда касалликка чалинган сони 6,6 минг нафарни ташкил қилмоқда.

Исроил Ғазо билан чегарага қўшимча қўшинлар киритди. Исроил Мудофаа вазирлиги Ғазо сектори билан чегарадош ҳудудга қўшимча қўшин киритди.

Фото: «The Times of Israel»

Қарор маҳаллий гуруҳлар томонидан эҳтимолий ҳужумни олдини олишга қаратилган. Чегарага артиллерия кучлари, зирҳли техника ва махсус кучлар юборилади. Бир қанча автомагистраллар техникаларнинг ҳаракатланиши учун ёпилган. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги ҳарбий можаро 15 йилдан бери давом этиб келмоқда. Бу вақт ичида ўнлаб тўқнашувлар содир бўлган.

Тайван Хитой машқларига жавобан самолёт ва кемалар юборди.

Тайван Хитойдаги ҳарбий машғулотларни кузатиш учун атрофдаги ҳудудларга самолётлар, кемалар жўнатиб, қуруқликдаги ракета тизимларини жойлаштирди. Тайван Мудофаа вазирлиги Хитой манёврларини ўта провокацион деб атаган. У Хитойнинг бир қанча кемалари ва самолётлари Тайван бўғозининг ўрта чизиғини кесиб ўтганини айтган.

Шу билан бирга, Тайван ҳарбийлари жанговар шай ҳолатга келтирилмоқда, бу ҳаракатлар уруш бошлашга қаратилмагани таъкидланган. Тайван раҳбари Цай Инвэнь Хитойнинг орол яқинидаги машқларини «масъулиятсизлик» деб баҳолаган видеомурожаатида у Пекинни ақл-идрок ва вазминликдан фойдаланишга чақирган.

Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жамият, Қашқадарё18:28 | 16.8.22
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди