Эрон Россияга дронлар етказиб бергани маълум қилинди

Эрон ҳукумати ўзининг жанговар дронларининг биринчи партиясини Россияга юборган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Урушни ўрганиш институти таҳлилчилари 2 августь кунги ҳисоботида маълум қилди.

Фото: «Reuters»

Америка-Эрон тадқиқотчи Меҳди Хмирануса норасмий манбага таяниб, Эрон дала синови учун Россияга дронларннг биринчи партиясини топширганини ёзган. Айни вақтда эронлик учувчилар ва техниклар Россияга «Су-35» қирувчи самолётларини бошқаришни ўрганишга келган.

Урушни ўрганиш институти таҳлилчилари бу маълумотни тасдиқламаган, аммо баёнот Эрон ва Россия халқаро санкцияларни четлаб ўтиш ва Украинадаги урушни қўллаб-қувватлаш учун авиация ҳамкорлигини кенгайтираётгани ҳақидаги сўнгги хабарларга мос келади.

Мутахассисларнинг фикрича, Эрон Россия ҳарбийларига дронларни топшириш эвазига «Су-35» қирувчи самолётларини олиши мумкин, эҳтимол бу банд 26 июлда имзоланган келишувларга киритилган. Москва ва Теҳрон 26 июль куни йўловчи қатновини ҳафтасига 2 тадан 35 тага оширишга келишиб олган. Эрондан эҳтиёт қисмлар етказиб бериш ва Россия фуқаролик ва ҳарбий самолётларини таъмирлаш масалаларини муҳокама қилган.

«Эрон парвозлар сонини кўпайтириш орқали Россияга дрон ва бошқа ҳарбий техника жўнатишда фойдаланиши мумкин», дейди тадқиқотчилар.

Аввалроқ Эрон дронлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни кескин оширгани маълум қилинганди. Шунингдек, Эрон «дўст давлатлар»га дрон ва қуроллар сотиши маълум бўлган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди