«Инсоннинг қадр-қимматини белгилайдиган омил аввало шахснинг табиий яшаш ҳуқуқида намоён бўлади» — мутахасcис

Ҳар қандай жамият ҳаётида улкан сиёсий-ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишда қонуний ва конституциявий кафолатларнинг мавжудлиги уларнинг муваффақиятини таъминлайдиган асосий омиллардан бири ҳисобланади. Буни ривожланган давлатлар тажрибаси ҳам яққол тасдиқлайди.

Шу маънода, мамлакатимизда конституциявий ислоҳотлар амалга оширилаётгани, янгиланган Конституция лойиҳаси умумхалқ муҳокамасидан ўтказилаётгани ўта муҳим аҳамиятга эгадир.

Фото: «Trueinform.ru»

Аввало, Асосий қонунимизга киритиш учун таклиф этилаётган барча ўзгартиш ва қўшимчалар инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари энг олий қадрият экани ҳақидаги бош конституциявий тамойилни янада мустаҳкамлаш, юртимизда чинакам халқпарвар давлат қуришга хизмат қилади.

Албатта, таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг барчаси юртдошларимиз ўртасида катта қизиқиш уйғотиб, қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Айниқса, ўлим жазосини мамлакатимизда мутлақо бекор қилиш ҳақидаги модда юзасидан жуда кўп, баъзан ҳатто бир-бирига бутунлай қарама-қарши бўлган фикрлар ҳам билдирилмоқда. Буларнинг барчаси юртдошларимизнинг ҳуқуқий онги ва дунёқараши кейинги пайтда анча ўсгани ва такомиллашганини кўрсатади.

Маълумки, муқаддас ислом динида, буюк алломаларимизнинг илмий-маънавий меросида инсон ҳаёт гавҳари, тенгсиз мўъжиза сифатида улуғланади. Динимизнинг бош китоби бўлган Қуръони каримда Аллоҳ инсонни барча мавжудотлар ичида энг азиз ва мукаррам қилиб яратгани ҳақидаги муборак оятлар мавжуд.

Инсоннинг қадр-қимматини белгилайдиган омиллар кўп, лекин у аввало шахснинг табиий яшаш ҳуқуқида намоён бўлади. Бу — дунё миқёсида эътироф этилган энг улуғ ва муқаддас қадриятдир.

Шунинг учун мустақиллик йилларида юртимизда ўлим жазоси тайинланадиган жиноятлар сонини босқичма-босқич камайтириб, бу жазо тўлиқ бекор қилинди. Шу билан бирга, айрим юртдошларимиз ўлим жазосини тиклаш, уни жиноят қонунчилигига қайта киритишни ёқлаб, фикр билдиришмоқда.

Албатта, уларни ҳам тушуниш мумкин. Чунки одамлар орасида кейинги пайтда яратилаётган қонуний имконият ва эркинликларни суиистеъмол қилиб, шафқатсизлашиш, кучга, зўравонликка берилиш ҳолатлари тез-тез учраб турибди. Ҳеч шубҳасиз, бу ғоят ташвишли ҳол. Лекин бундай ҳаддидан ошган кимсаларни қонуний жазога тортиб, «ақлини киритиб қўйиш» учун миллий ҳуқуқий маконимизда ўлим жазосидан бошқа чора воситалари ҳам етарли. Ҳамма гап уларни вақтида ва самарали қўллай билишда.

Яна бир нозик томони – инсон омили деган нарсани истисно этиб бўлмайди. Ҳар қандай инсон, жумладан, адолат ҳимоясида турган суд ҳакамлари ҳам хатога йўл қўймайди, деб ҳеч ким кафолат беролмайди. Ўлим жазоси қайта тикланадиган бўлса, айнан шу йўналишда қабул қилинадиган барча суд қарорлари ҳам тўлиқ адолатли бўлишига кафолат борми?

Шу ўринда бир фикрни алоҳида таъкидлаш ўринлидир. Давлат томонидан жамиятдаги сиёсий-ижтимоий муносабатларни инсонпарварлаштириш бўйича амалга оширилаётган ҳар қандай ижобий ташаббус ва ислоҳотлар, ҳеч сўзсиз, одамларнинг онгу тафаккури, оила, маҳалла, меҳнат жамоалари, билим юртлари каби институтларда ҳам ижобий ўзгаришларга олиб келади. Айнан ана шундай олижаноб ишлар туфайли аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий онги, маданияти ўсади, унинг давлатга, қонунларга, амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган ишончи янада мустаҳкамланади.

Бир мисол. Бундан беш йил олдин миллий тажрибамизда биринчи марта афв институтини қўллаш бошланди. Ўтган даврда билиб-билмай жиноятга қўл урган, ўз қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган минглаб шахслар жазони ўташ жойларидан муддатидан олодин озод қилинди. Савол: бундан жамият ютдими ёки ютқаздими? Албатта, ютди. Чунки халқимизга хос кечиримлик, бағрикенглик ва олижаноблик фазилатларининг умумдавлат миқёсидаги амалдаги намоёни бўлган ана шундай адолатпарлик руҳидаги тадбирлар туфайли қанча-қанча инсонлар давлатимиз берган имкониятдан фойдаланиб, ота-онаси, оиласи, фарзандлари бағрига қайтиб, соғлом ҳаёт йўлига кирди.

Муқаддас динимизда битта адашган инсонни тўғри йўлга бошлаш ҳам улуғ савоб экани таъкидланади. Бу ўринда эса минглаб одамларнинг тақдири ва келажаги, қанча-қанча оилаларнинг бахти, қувончи, обрў-эътибори ҳақида гап кетмоқда.

Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Жаҳон10:48 | 10.8.22
Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди