18:37 | 05.08.22 326

Исроил Ғазо билан чегарага қўшимча қўшинлар киритди

Чегарага зирхли техника ҳам юборилади

Исроил Мудофаа вазирлиги Ғазо сектори билан чегарадош ҳудудга қўшимча қўшин киритди. Бу ҳақда «Хабар 24» хабар берди.

Фото: «The Times of Israel»

Қарор маҳаллий гуруҳлар томонидан эҳтимолий ҳужумни олдини олишга қаратилган. Чегарага артиллерия кучлари, зирҳли техника ва махсус кучлар юборилади. Бир қанча автомагистраллар техникаларнинг ҳаракатланиши учун ёпилган.

Исроил ва Ҳамас ўртасидаги ҳарбий можаро 15 йилдан бери давом этиб келмоқда. Бу вақт ичида ўнлаб тўқнашувлар содир бўлган.

«Охирги кунларда кучларимиз юқори шай ҳолатга келтирилди. Анклав аҳолиси ва ҳарбийларга қарши террорчилик ҳаракати хавфи мавжуд. Ҳудуд бўйлаб назорат пунктлари ўрнатилган. Фуқароларнинг хавфсизлиги ҳамма нарсадан устундир», — дейди бўлинма қўмондони Нимрод Алоний.

Аввалроқ Исроил Ғазога ҳаво ҳужумини бошлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Исроил Эронга қарши урушга тайёрланаётгани маълум қилинган.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 383
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 151
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 769
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 287
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 483
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 499