Намангандаги боғчада 5 ёшли бола вафот этгани бўйича қўшимча маълумот берилди
Ҳозирда боғча ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган
Наманган вилояти Чуст туманидаги 64-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 2022 йил 1 август куни тилини чайнаб юборган 5 ёшли вафот этгани хабар берилганди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 1 август куни соат тахминан 17:50 да Чуст тумани мактабгача таълим бўлимига қарашли 64-сонли мактабгача таълим муассасасида 2017 йил 31 майда туғилган вояга етмаган Ш.Акрамжонов соғлиги ёмонлашиб, тўсатдан вафот этган. Кўздан кечириш давомида мархумнинг эгнида ва унинг танасида тан жароҳати излари аниқланмаган.
РСТЭИАМНФ Чуст туман бўлинмаси экспертининг дастлабки маълумотномасида вояга етмаган Ш.Акрамжоновнинг ўлими болалар пневманияси ва ўпка шиши натижасида келиб чиққани кўрсатилган.
Терговга қадар текширув давомида МТМ ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви тайинланган.
Ҳозирда вояга етмаган Ш.Акрамжоновни ўлими юзасидан Чуст туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.