Нэнси Пелоси Шимолий Корея чегарасига бормоқчи — Time

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Тайвандан сўнг Жанубий Кореяга ташриф буюрди. Сиёсатчи КХДР билан чегарага боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Time» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Пелоси Жанубий Корея Миллий Ассамблеяси спикери Ким Жин Пьо ва парламентнинг бошқа аъзолари билан учрашган. Томонлар минтақавий хавфсизлик, иқтисодий ҳамкорлик, шунингдек, иқлим масалаларини муҳокама қилган. Жанубий Корея расмийларидан бирининг сўзларига кўра, Пелоси демилитаризация қилинган ҳудуд – Жанубий ва Шимолий Корея чегарасига ҳам боришни режалаштирган. Чегаранинг кенглиги 4 километрни ташкил қилади.

Агар Пелоси шундай қилса, бу америкалик сиёсатчи АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан 2019 йилда учрашганидан бери биринчи ташриф бўлади. Шундан сўнг Пелоси Жанубий Корея президенти Юн Сок Йол билан телефон орқали мулоқот қилишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Тайванга учиб келганди. Хитой Пелоси Тайванга ташриф буюрган тақдирда энг қатъий чораларни кўриш ниятида эканини маълум қилган. Шундай қилиб, Пелоси келганидан кейин Хитой қум экспортини ва оролдан цитрус мевалари ва икки турдаги балиқ маҳсулотлари импортини вақтинча тўхтатган.

Бундан ташқари Хитой 4–7 августь кунлари Тайван атрофидаги денгизнинг олтита ҳудудида ҳарбий машғулотлар ўтказишини эълон қилган. Хитой армияси Тайванни қуршаб олган. Ҳарбий машғулотлар баҳонасида орол–давлат блоклаб қўйилган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди