Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига уч йилгача компенсация берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 26 июлда «Туризм соҳаси субъектлари учун яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 407-сон қарори қабул қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Қарор асосида оилавий меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан миллий валютада ажратиладиган, умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредитлар бўйича уларнинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация берилади. Компенсация Иқтисодий тараққиёт ва камбағалчиликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади.

Шунингдек, эндиликда туристик ахборот марказларини чегара ўтказиш пунктларида ҳам барпо этиш мумкин. Улар Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида бепул жойлаштирилади.

Қабул қилинган қарорга мувофиқ ўтовли ва чодирли оромгоҳлар хизматларини сертификатлаштириш соддалаштирилган ҳолда, оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни ўрганиш далолатномаси асосида уларни Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реэстрига киритиш йўли билан амалга оширилади.

Маълумки, бугунги кунда инвесторларга янги қурилган меҳмонхонаси 3 юлдузли тоифага ва 50 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга ёки 4 юлдузли тоифага ва 100 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга бўлганда субсидия ажратилади. Қарорда “янги қурилган меҳмонхона” тушунчаси мустаҳкамланган бўлиб, унга мувофиқ тасдиқланган лойиҳа асосида капитал бино ва иншоот сифатида қурилган ёки охирги ўн йилда меҳмонхона фондида мавжуд бўлмаган ҳолда қайта қурилган меҳмонхона янги қурилган меҳмонхона ҳисобланади. Шунингдек, қурилиш жараёнида ўзгартирилган лойиҳа бўйича (меҳмонхонани реконструкция ва (ёки) реновация қилиш бундан мустасно) жойлаштириш воситаси сифатида қурилиб, янгидан ишга туширилган объект ҳам янги қурилган меҳмонхона сифатида қайд этилади.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22