Ўзбекистон 6 ойда 6,9 млрд долларлик товар ва хизматлар экспорт қилди

Сенат йигирма тўққизинчи ялпи мажлисида «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2022 йил I ярим йиллигида бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ҳукумат томонидан ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи 2021 йилнинг I ярмига нисбатан 105,4 фоизни ташкил этган.

Инвестиция дастури доирасида 157,5 миллион долларлик маблағлар ўзлаштирилган ва маҳаллийлаштириш дастури доирасида 28 турдаги 3 триллион 940,2 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. 2022 йилнинг I ярим йиллигида 4,5 миллиард долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, прогноз кўрсаткичлари 117 фоизга бажарилган.

Республика бўйича жами 6,9 миллиард долларлик товарлар ва хизматлар экспорти амалга оширилган ҳамда бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 128 фоизни ташкил этган. Хизматлар соҳасида жами 756 мингта (йиллик режага нисбатан 49 фоиз) янги иш ўринлари яратилган.

Шунингдек, озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича дастур ижроси юзасидан 21,7 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,9 фоизга бажарилган. 29 та «Янги Ўзбекистон» массивларида 21 312 та хонадонли 619 та кўп қаватли уй-жойларнинг 397 тасида қурилиш ишлари бошланган.

Аввалроқ Ўзбекистон ўтган 6 ойда қиймати қарийб 450 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 821 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жамият, Қашқадарё18:28 | 16.8.22
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди