12:59 | 05.08.22 112

Ўзбекистон 6 ойда қовун-тарвуз экспортидан қанча даромад кўргани маълум бўлди

Экспорт ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 45 минг тоннага ошган

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида хорижга қиймати 16,4 миллион долларга тенг бўлган 67,8 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: ЎзА

Қайд этилишича, бу йил мамлакатда етиштирилган қовун ва тарвузлар 12 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган бўлиб, экспорт ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 45 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистон — 39,2 минг тонна;
  • Россия — 15,1 минг тонна;
  • Қирғизистон — 11,1 минг тонна;
  • Беларус — 1,1 минг тонна;
  • Тожикистон — 624 тонна;
  • Латвия — 448 тонна;
  • Мўғулистон — 157 тонна;
  • Украина — 43 тонна;
  • Полша — 19,4 тонна.

Аввалроқ Ўзбекистон ўтган 6 ойда қиймати қарийб 450 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 821 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилгани тўғрисида хабар берилганди.