Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат нархлари бўйича маълумот берилди

Статистика қўмитаси ахборот хизмати алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳудудий бозорлардаги минимал-максимал нархларини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, нархлар 3 август ҳолати бўйича тақдим қилинган. Картошканинг 1 килограми 2000–7000 сўмни ташкил этган. Қолган маҳсулотлар нархлари қуйидагича:

  • суюякли мол гўшти (1 килограмм) — 49 500—78 000 сўм (+ 1 000 сўм);
  • қўй гўшти (1 килограмм) — 58 000—90 000 сўм (+3 000 сўм);
  • картошка (1 килограмм) — 2000—6000 сўм;
  • пиёз (1 килограмм) — 3000—8500 сўм (-1 000 сўм);
  • сабзи (1 килограмм) — 1300–6000 сўм (+200 сўм);
  • тухум (10 дона) — 7000—15 000 сўм;
  • гуруч (1 килограмм) — 5000—25 000 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 килограмм) — 15 600—30 000 сўм (+400 сўм);
  • шакар (1 килограмм) — 11 000—18 000 сўм (-1 000 сўм).

Қўмитанинг 27 июль ойидаги маълумотлар билан таққослаганда, бир ҳафта ичида мол гўшти нархи 1 000 сўмга, қўй гўшти 3 000 сўмга қимматлашган, пиёз ва шакар эса 1000 сўмга арзонлашган.

Аввалроқ Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари импортини асосан Қозоғистон ва Россиядан амалга оширгани тўғрисида хабар берилганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди