Ўзбекистон ТИВ Британиядаги Озарбайжон элчихонасига уюштирилган ҳужумни қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 4 август куни Озарбайжоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонасига ғаразли мақсадда уюштирилган ҳужумни қатъий қоралади.

Фото: «Дунё»

Қайд этилишича, вазирлик дипломатик ваколатхоналар ходимларининг ҳаёти ва саломатлигига таҳдид соладиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни мутлақо қабул қилиб бўлмайди, деб ҳисоблайди.

«Ҳодисани ҳар томонлама текшириш ва барча алоқадорларни жавобгарликка тортишга чақирамиз. Ўзбекистон томони қардош Озарбайжонни хориждаги фуқароларининг хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлашда қўллаб-қувватлашини билдиради», дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги 4 август куни мамлакатнинг Лондондаги элчихонасига радикал диний гуруҳ томонидан ҳужум уюштирилганини маълум қилганди.

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди
Жамият11:10 | 13.8.22
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди