Ўзбекистонда 6 ойда қанча жиноят фош этилгани маълум бўлди

Сенатнинг йигирма тўққизинчи ялпи мажлисида ички ишлар вазирининг 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, Сенатнинг 2022 йил 19 мартдаги тегишли қарорига мувофиқ кўрилган чоралар натижасида ўз фаолияти давомида жиноятларни жиловлаш борасида ишларни тўғри ташкил этмаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилган. Қайд этилишича, 2022 йилда содир этилган умумий жиноятларнинг 93,9 фоизи фош этилган. Қидирувдаги 2841 нафар шахс ушланиб, бедарак йўқолган 203 нафар шахс топилган.

2021 йил давомида очилмай қолиб кетган жиноятларнинг 1079 таси, аввалги йилларда очилмаган жиноятларнинг 151 таси фош этилиши таъминланган. Маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олишда салмоқли ишлар амалга оширилган. 2022 йилнинг биринчи ярмида жами маҳаллаларнинг 53 фоизида жиноят содир этилмаган ва 14 фоизида жиноятлар камайишига эришилган. Жиноятлар кўпайган 33 фоиз маҳалла «қизил» тоифага киритилиб, қўшма патруллик йўналишлари ташкил этилган.

Эришилган натижалар билан бирга ички ишлар органлари фаолиятида муайян камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар ва тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар ҳам мавжудлиги қайд этилган. Хусусан, 2022 йилнинг 6 ойида рўйхатга олинган жами жиноятларнинг салмоғи Тошкент шаҳрида, Фарғонада, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида юқорилигича қолаётганлигига эътибор қаратилган.

Профилактика инспекторлари томонидан маҳалла ҳудудларида содир этиладиган жиноятларни бартараф этишда ишлар суст олиб борилмоқда. Шу боис, олдини олиш мумкин бўлган айрим турдаги жиноятлар кўпайишига шароит яратилган.

Соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турган шахсларнинг 93 фоизи, гиёҳвандларнинг 96 фоизи мажбурий даволанишга юборилмаган бўлса, спиртли ичимликка ружу қўйганларнинг атиги 4,1 фоизи, диспансер ҳисобидаги тажовузкор руҳий касалларнинг 52 фоизи мажбурий даволанишга юборилган, холос.

Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларнинг сони айрим ҳудудларда юқорилигича қолган. Республика ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ишлари ҳам бугунги кун талаби даражасида ташкил этилмаган. Хусусан, 2022 йилнинг ўтган 6 ойида болалар билан боғлиқ 595 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 529 нафар бола жароҳатланган, 97 нафари ҳалок бўлган. Мазкур масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида 53,2 минг долларлик қалбаки банкноталарни эркин муомалага киритилишининг олди олингани хабар берилганди.

Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди