Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ҳарорат фони меъёридан бироз юқори бўлади
5 август куни ва дам олиш кунлари республика ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Қайд этилишича, ҳарорат фони меъёрий қийматлардан бироз юқори бўлиб, кечалари 20-25 даража, кундуз кунлари 32-37 даража атрофида бўлади.
Фақат Ўзбекистоннинг айрим тоғли ҳудудларида ушбу кунларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ пайтида шамол 15-20 метр/секунгача кучайиши мумкин.
Аввалроқ 5 август куни Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиши, вақти-вақти билан ўзгариб туриши, ёғингарчилик кутилмаслиги тўғрисида хабар берилганди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–22 даража, кундузи 35–37 даража бўлади.