Ўзбекистонда оилавий боғча ходимларига бюджетдан субсидия электрон тизим орқали ҳисобланади

Ўзбекистонда оилавий боғча ходимларига бюджетдан субсидия электрон тизим орқали ҳисобланиши маълум қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда, оилавий боғчаларда:

  • бюджетдан субсидиялар ходимларнинг ишга келиб-кетиши ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматидан келиб чиқиб нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимида автоматик ҳисоблаб чиқилади;
  • ходимларнинг ишга келиб-кетишини ҳисобга олиш ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматини юритиш мобил илова ёрдамида шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали амалга оширилади;
  • ҳисобот ойида тарбияланувчиларнинг ойлик давомати рўйхатга олинган тарбияланувчиларга нисбатан 40 фоиздан кам бўлганда, ушбу ой учун бюджетдан иш ҳақи тўланмайди.

Қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи низомлар тасдиқланди:

  • давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчаларни ташкил этиш учун банкларга пул жойлаштириш тартиби;
  • нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ва компенсациялар тўлаш тартиби;
  • оилавий боғчалар тўғрисида;
  • кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган ташкилотлардаги боғчалар тарбиячиларининг иш ҳақини қоплаш учун бюджетдан компенсация ажратиш тартиби;
  • нодавлат боғчаларни бошқариш ахборот тизими ва «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси ўртасида ўзаро алмашиладиган маълумотлар рўйхати.

Аввалроқ Мактабгача таълим вазирлигида 22 июнь куни ўтказилган матбуот анжуманида мактабгача таълим соҳасида ҳал этилиши лозим бўлган долзарб муаммолар борасида маълумот берилганди.

Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жамият, Самарқанд13:39 | 19.8.22
Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади