Ўзбекистонда оилавий болалар уйини ташкил этган фуқароларга пул берилади

«Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар беради «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Фото: «Bugun.uz»

Қарорга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан:

  • оилавий болалар уйлари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни (тарбияланувчилар) оилага тарбияга олишни истаган фуқаролар томонидан юридик шахс мақомисиз тегишли туман (шаҳар) ҳокими қарори асосида ташкил этилади;
  • оилавий болалар уйидаги тарбияланувчилар сони камида 3 нафарни, лекин кўпи билан 5 нафарни ташкил қилиши лозим. Бунда, оилавий болалар уйини ташкил қилган фуқароларнинг ўз фарзандлари ҳамда тарбияланувчиларнинг умумий сони 8 нафардан ошмаслиги керак;
  • оилавий болалар уйларини тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатган фуқаролар томонидан ташкил қилишга рухсат этилади;
  • оилавий болалар уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Миллий гвардия ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шўбалари томонидан амалга оширилади;
  • оилавий болалар уйини ташкил этиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган шахслардан тегишли вазирлик ва идораларнинг электрон маълумотлар базаларидан олиш мумкин бўлган ҳужжатларни талаб қилиш ман этилади.

2022 йил 1 сентябрдан оилавий болалар уйини ташкил этган фуқароларга ҳар ойда давлат бюджетидан ҳар бир тарбияланувчининг яшаш харажатлари учун 7 ёшгача бўлган тарбияланувчиларга БҲМнинг 5 баравари (1,5 миллион сўм) миқдорида, 8 ёшдан 18 ёшгача тарбияланувчиларга БҲМнинг 7 баравари (2,1 миллион сўм) миқдорида маблағ ажратилади.

  • Шунингдек, оилавий болалар уйидаги ҳар бир тарбияланувчини парвариш қилиш учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари – 920 минг сўм, ногиронлиги бўлган болалар учун 1,5 баравари – 1 миллион 380 минг сўм миқдорида;
  • оилавий болалар уйига тарбияга олинган ҳар бир ногиронлиги бўлган болани даволаш-соғломлаштириш учун ҳар ойда БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида маблағ ажратилади.

Оилавий болалар уйидаги тарбияланувчиларнинг яшаш харажатлари учун ажратилган маблағлар ҳар ойнинг 5-санасига қадар тутинган ота-она номига очилган банк пластик картасига тўғридан-тўғри ўтказиб берилади.

Бундан ташқари, оилавий болалар уйидаги тарбияланувчиларга ҳудудда жойлашган давлат спорт мажмуалари, маънавий-маърифий масканлар, тўгараклар, от спорти секциялари, «Ишга марҳамат» мономарказлари ва бошқа ўқув марказларидаги тўгараклар ва курсларга бепул қатнашиш ҳуқуқи берилади.

Оилавий болалар уйидаги тарбияланувчилар учун:

  • Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан йилига бир маротаба соғломлаштириш оромгоҳларида дам олиш учун бепул йўлланмалар ажратилади;
  • туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан бир йилда икки маротаба республикамизнинг тарихий шаҳарларига бепул саёҳатлар ҳамда театр томошалари ва концерт дастурлари ташкил этилади;
  • оилавий болалар уйидаги тарбияланувчилар давлат даволаш-профилактика муассасалари томонидан бир йилда икки маротаба бепул тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилади;
  • оилавий болалар уйидаги тарбияланувчиларга мазкур қарорга мувофиқ берилаётган соғломлаштириш оромгоҳига ва саёҳатга бориш, театр томошалари ва концертларда қатнашишга оид имтиёзлар оилавий болалар уйини ташкил этган фуқароларнинг ўз фарзандларига ҳам татбиқ этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонадаги оилаларнинг бири 6 нафар чин етим болани, Наманганда эса оила меҳрибонлик уйининг 3 нафар тарбияланувчисини фарзандликка олгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сенат раиси Ўзбекистонда бола асраб олишдаги муаммолар ҳақида гапирган.

Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди