Ўзбекистонда репетиторлик нархи ошишига асосан қайси вилоятлар таъсир кўрсатаётгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг июль ойида репетиторлик нархлари июнь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 0,3 фоизга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, репетиторлик нархларининг республикада ўртача 0,3 фоизга ошишига Наманган (1,2 фоиз) ва Хоразм (4,4 фоиз ) вилоятларидаги нархларнинг ўзгариши энг юқори даражада таъсир қилган.

Репетиторлик нархлари йил бошидан буён ўртача 3,1 фоизга ошгани кузатилган.

«Репетиторлик нархлари ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ,яъни йиллик нисбатда ўртача 9,6 фоизга қимматлашгани кузатилган», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистонда энг кўп абитуриент қайси ҳудуддан ўқишга ҳужжат топширгани ва абитуриентлар энг кўп танлаган ОТМлар маълум бўлганди. Шунингдек, 2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш бошланган.

Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади