«Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан «Uzbekistan GTL» заводида нефть маҳсулотлари ва углеводород хом ашёларини ишлаб чиқариш ҳолати ўрганилди

«Ўзбекнефтегаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари импорт ўрнини босувчи нефть маҳсулотлари ва углеводород хом ашёларини ишлаб чиқарилиши, маҳсулотни сақлаш, сотиш ҳамда етказиб бериш жараёнлари билан танишиш мақсадида «Uzbekistan GTL» заводида бўлди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» ахборот хизмати

Ташриф мобайнида Бошқарув раиси «Uzbekistan GTL» заводи Техник директори Марсель Юрген Краузе ва “Ишчи гуруҳ” аъзолари билан биргаликда GTL заводидаги қурилмаларнинг бугунги иш фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Шу билан бир қаторда, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳам муҳокама қилинди.

«Uzbekistan GTL» заводида фаолият олиб бораётган хорижлик мутахассис заводнинг ишлаб чиқариш жараёнлари бир маромда давом этаётгани ва бу ўзига хос муваффақият эканлигини таъкидлаб, қурилмаларни саноат хавфсизлиги мезон ва қоидаларига қатъий риоя этилаётгани, эксплуатация қилиш, қурилмалардаги асбоб-ускуналарни иш фаолияти доимий мониторинг қилинаётгани бўйича ҳисобот ва маълумотлар берди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» ахборот хизмати

Бошқарув раиси томонидан эксплуатация даврини узайтириш учун ўрганишлар олиб бориш ва қурилмаларда фаолият юратаётган ходимларни доимий равишда билим ва малакаларини ошириб боришга қаратилган кўрсатмалар берилди.

«Uzbekistan GTL» заводи Бош директорнинг биринчи ўринбосари Одилжон Каримов 2022 йилнинг январь-июль ойларида ўтказилган суҳбатлар натижасида Қарши мухандислик иқтисодиёти институтининг 37 нафар, Тошкент давлат техника университетининг 25 нафар, Тошкент кимё технология институтининг 16 нафар ва бошқа олий таълим муассасаларининг 22 нафар битирувчилари танловлар асосида иш билан таъминланганини, уларнинг аллақачон ишлаб чиқариш жаранларига мослашиб кетганини билдирди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» ахборот хизмати

Шундан сўнг, “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан заводда синтетик дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш, сақлаш ҳолатлари ўрганилди ҳамда сотиш ишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати ҳам таҳлилий кўриб чиқилди.

Бошқарув раиси GTL дизель ёқилғиси сотилиши бошланганини таъкидлаб, қисқа муддат ичида жами 30 минг тоннага яқин синтетик дизель маҳсулоти Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси савдоси платформаси орқали реализация қилинганини эътироф этди. Қўшимча равишда, нафта маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга доир вазифалар белгилаб берилди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» ахборот хизмати

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва кенгайтириш доирасида 2022 йил 22 июль куни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида синтетик «GTL» нафтасининг биринчи партияси қабул қилинган бўлиб, шунинг учун ҳар ойда 5 минг тонна «GTL» синтетик нафтаси етказиб бериш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, биринчи навбатда, республиканинг нефть маҳсулотларига бўлган ички эҳтиёжларини қоплаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

«Uzbekistan GTL» заводида мавжуд генераторлардан ишлаб чиқарилаётган электр энергиясидан Шўртан газ кимё мажмуаси технологик жараёнларини ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси объектларини, «BATEMAN», «КМПО» ва «Шимолий Нишон» сиқув компрессор станцияларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасидаги ишлар ҳолати ҳам ўрганиллди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» ахборот хизмати

Бундан ташқари, заводнинг ишлаб чиқариш цехлари бошлиқлари ва раҳбар ходимлар иштирокида ишчи йиғилиш ўтказилди ва синтетик ёнилғи маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши узлуксизлигини таъминлаш, истеъмолчиларга ўз вақтида ва сифатли ёнилғи маҳсулотларни етказиб берилишини бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.

Заводда фаолият юритаётган ишчи-ходимлар билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг яшаш ва ишлаш учун яратилган шароит ўрганилди. Ишчи-ходимларнинг таклифлари бўйича қўшимча имкониятлар яратилиши белгилаб олинди.

Эслатиб ўтамиз, GTL заводида йилига 3,6 млрд. метр куб табиий газ қайта ишланиб, 1,5 млн тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жумладан, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади.

Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Жамият15:02 | 13.8.22
Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади