Пелоси Хитой Тайванни изоляция қилолмаслигини айтди

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Хитой Тайванни дунёдан, жумладан, америкалик сиёсатчиларнинг баҳсли оролга ташрифи контекстида ҳам ажратиб қўёлмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Nikkei Asia» хабар берди.

Фото: «AP»

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Хитойга Тайван бўйича бундай режаларни амалга оширишга рухсат бермайди.

«Хитой Тайванни изоляция қилишга уринди. Аммо улар бизни Тайванга боришимизга тўсқинлик қилиб, изоляция қилоkмайди. Биз бунга йўл қўймаймиз, улар бизнинг ташриф жадвалимизни тузмайди», — деган Пелоси.

Пелосининг баёноти Японияга ташрифи якунида янграган. Унинг Тайванга келиши Хитойнинг норозиликларига қарамай содир бўлган, бу эса Хитойнинг ўта салбий муносабатига олиб келган. АҚШ спикерининг тегишли ҳаракатига жавобан Хитой Тайван атрофида кенг кўламли ҳарбий машғулотларни бошлаган ва оролга айрим товарлар экспорти ва импортини қисман чеклаган.

Бундан ташқари Хитой Тайван яқинига бешта баллистик ракета учирган, улар эса Японияга келиб тушган. Шу сабабли Япония Хитойга дипломатик каналлар орқали норозилик юборган ва машқлар хавфлилигини билдириб, зудлик билан уни тўхтатишга талаб қилган.

Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров
Жамият, Қорақалпоғистон18:42 | 17.8.22
«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров