Қашқадарёда 1,1 млрд сўмлик сув қувурлари талон-торож қилинди

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида 1,1 миллиард сўмлик пўлат сув қувурларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳурузидаги департамент.

Фото: Бош прокуратура ҳурузидаги департамент

Маълум қилинишича, департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ Муборак тумани филиали моддий жавобгар шахслари ва бошқалар тумандаги «Кўҳнашаҳар» ва «Амир Темур» ҳудудидан ўтувчи узунлиги 2,5 минг метр бўлган пўлат сув қувурларини ўзлаштиргани аниқланган. Мазкур талон-торожлик баҳоси 1,1 миллиард сўмга баҳоланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 4 миллиард сўмни талон-торож қилган дорихона бошқарувчиси аниқлангани, Сурхондарёда 2,5 млрд сўмдан ортиқ пулни талон-торож қилган МЧЖ раҳбари ушлангани, Сузиш федерацияси мансабдорлари 1 млрд сўмни талон-торож қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма